Чили соҳилларида 4 апрель куни яна 6,2 магнитудали ерости силкиниши кузатилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати Олтой-Саян бўлими хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

Мутахассислар берган маълумотга кўра, зилзила эпимаркази Икике шаҳридан 55 километр жануби-ғарбда бўлган. Ерости силкиниши 10 километр чуқурликда юзага келган. Зилзила эпимарказидаги қимирлаш интенсивлигига кўра «вайрон қилувчи», дея баҳоланмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Чили шимолида 2 апрель куни кучи 8,2 магнитудага тенг, 3 апрелга ўтар тунда эса 7,8 баллга тенг ер силкиниши кузатилган эди. Улардан биринчисида цунами хавфи мавжудлиги сабабли 900 минг киши эвакуация қилинган эди. Бу офат қурбонлари олти кишига етганлиги хабар қилинмоқда, икки киши бедарак йўқолган. Шунингдек, қўшни Перуда ҳам тўққиз киши бу зилзиладан жабрланган.