Буюк Британия қироличаси Елизавета II Рим папаси Франциск билан илк бора учрашди. Турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп иккалови понтификка Букингем саройи боғида тўпланган бир кўза асал, Шотландиядаги қироллик ер мулкидан келтирилган бир шиша виски ҳамда ўнта тухум тортиқ қилишди, дея хабар беради Associated Press.

eli7

Фото: ntv.ru

Қироличанинг изоҳига кўра, у папага бирор ғайриодатий совға бергиси келган. Ўз навбатида Франциск ҳам қироличага устига хоч ўрнатилган тош шар тақдим этди. Бу совға қироличанинг эвараси шаҳзода Жоржга аталган.

Аввалроқ, 3 апрель куни Елизавета II Квиринал саройида Италия президенти Жоржо Наполитано билан бирга нонушта қилган эди. Кейин эса у Ватиканга йўл олиб, Рим папаси билан ярим соат суҳбатлашди.

Франциск Англикан черковини бошқарувчи Елизавета II шахсан учрашган бешинчи понтифик бўлди, дейилади хабарда.