АҚШ президенти Барак Обама тасодифан Кореянинг Samsung смартфони рекламаси қаҳрамонига айланди. Бунга Американинг машҳур бейсболчиси, Boston Red Sox жамоаси аъзоси Девид Ортис сабабчи бўлди. Бу ҳақда mail.ru хабар берди.

9b991f7b4dbba8ea6d89cfa659d5

Фото: mail.ru

 Хабарда айтилишича, спортчи Оқ уйдаги тадбирга таклиф қилинган. Телевизор орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган маросим чоғида у Барак Обамадан биргаликда селфи (ўз-ўзини расмга тушириш) олишни таклиф қилган.

Девид Ортис томонидан Twitter’га жойланган ушбу селфини ўша заҳотиёқ Samsung ўзининг 5 миллион мухлисларига «ретвит» қилган.

9c0b018c2d2b088785823d1c382c

Кейинроқ ушбу «реклама»нинг тасодиф бўлмагани ойдинлашди. Маълум бўлишича, бейсболчи Оқ уйга ташрифидан бир кун аввал Samsung билан битим тузиб, компаниядан Galaxy Note 3 ва у орқали селфи олиш ҳақидаги кўрсатмаларни қабул қилган.

Оқ уй матбуот котиби айни пайтда ушбу ҳодиса устида суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди. «Президент сурати реклама мақсадида ишлатилиши тақиқланади», — деди у.