Россиянинг Либерал-демократик партияси раҳбари Жириновский мамлакат ҳудудида McDonald’s тармоқларини ёпишни таклиф қилди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Foto: mccolorado.com

Фото: mccolorado.com

‘‘Мамлакатнинг барча ҳудудларида McDonald’s ёпилишига эришганимиздан сўнг пепси-кола ишини ҳам кўриб чиқамиз’’, — дея журналистларга баёнот берди Жириновский Думадаги ялпи мажлис олдидан.

Аввалроқ, McDonald’s фирмасининг вакиллари Қримдаги ресторан тармоқларининг  фаолияти вақтинча тўхтатиб турилишини айтган эди.

‘‘Ишлаб чиқариш жараёнидаги компанияга боғлиқ бўлмаган айрим сабабларга кўра Симферопол, Севастопол ва Ялтадаги фаолиятимиз вақтинча тўхтатилди. Умид қиламизки, имконият туғилиши биланоқ, биз уларнинг иш фаолиятини қайтадан юритишни бошлаймиз’’, — дейилади хабарда.

‘‘McDonald’s Қримдаги шохобчаларини ёпгани айни муддао, бизда ҳам барча тармоқларини ёпса, яна-да яхши бўлар эди» — дейди РЛДП етакчиси. Шунингдек, Жириновский РЛДП шаҳар ташкилотларига McDonald’sнинг Москва ва бутун мамлакатдаги овқатланиш жойларини назорат қилиш ҳақида буйруқ берганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.