Халқаро валюта жамғармасининг бошқарувчи директори Кристин Лагарднинг эътирофига кўра, ўтган йилнинг охирида Украина иқтисодиёти жар ёқасига келиб қолган эди ва уни фақат Россиянинг кўмаги қутқариб қолди. «Россиянинг ёрдамисиз улар ҳеч қаёққа бора олмас эдилар», – дейди Лагард Американинг PBS телеканалига берган интервьюсида.

Kristin Lagard / Foto: dni.ru

Кристин Лагард / Фото: дни.ру

Жамғарма раҳбарининг қўшимча қилишича, Украина ҳозир хориж ёрдамисиз ўзини эплай билмайди, зеро, бюджетдаги етишмовчиликлар туфайли расмий Киев халқаро капитал бозорига чиқа олмайди.

Шу билан бирга, у Халқаро валюта жамғармаси маблағларни «шунчаки» тарқатмаслигини таъкидлади. Жамғарма у ёки бу мамлакатга ёрдам кўрсатиши мумкин, аммо шу шарт биланки, давлатнинг ўзи келажакда халқаро ёрдамсиз ривожланиш учун ўз иқтисодиётини тиклаш йўлида чоралар кўриши керак.

Лагард шунингдек, Украина ўз иқтисодиёт сиёсатида «қийин танлов» олдида турганлигини айтди. Хусусан, бу энергия ташувчиларга «тўғри» нарх қўйишни ҳам англатади. Бундан ташқари, Киев коррупцияга қарши курашиши ва давлат бошқарувининг самарали тизимини тиклаши ҳам лозим.