АҚШнинг Индиана штатидаги Саут-Бенд шаҳри полицияси спа-салонни вайрон қилган 19 ёшли талаба Браен МакКаренни қўлга олди. Бу тўғрида Тҳе Даилй Cоллер нашри хабар берган.

Kollaj: dailycaller.com

Коллаж: dailycaller.com

Маълум қилинишича, йигитни спа-салоннинг иккинчи қаватда жойлашган ошхонада беҳуш ҳолда ётганида топиб, қўлга олишган. У жуда кўп миқдордаги музлатилган пирогларни еб қўйиб, ҳушидан кетган бўлган.

Полициядан хабар беришларича, кечки пайт МакКарен Тҳерапеутиc Индулгенcе салонининг ойнаванд витринасини 456 килограммлик гултувакни отиб синдирган. Кейин ичкарига кириб олиб, болға билан деворларга уриб чиққан; у гипсокартондан қилинган девор қопламаларини тешиб ташлаган. Сўнг ўт ўчириш мосламасини олиб, ичидагини ҳамма ёққа сепиб чиққан ва мебелларнинг аксариятини синдирган.

Биринчи қаватни остин-устун қилиб бўлгач, Браен иккинчи қаватга чиқиб, ошхонага кирган. У ердаги музлаткичдан музлатиб қўйилган пироглар ва товуқ оёқларини олиб, микротўлқинли печда иситиб еган.

Эрталаб воқеа жойига етиб келган полициячилар беҳуш ётган жиноятчи ишониб бўлмас даражада кўп миқдорда пирог еб қўйганлигини аниқлашган. Яна микротўлқинли печда бошқа егуликлар ҳам иситилган ҳолда қолиб кетганлиги маълум бўлган. Полициячи Браенни ҳушига келтириб, психотроп моддалар қабул қилганлигини сўраганида, у: «Умид қиламанки, шундай бўлган», – дея жавоб берган.

Салон соҳибаси Сара Фрейзер тўполончи етказган зарарни минглаб долларга баҳолади. МакКареннинг қилиғини эса у «ўтакетган бемаънилик», дея изоҳлади.