Яқин вақт ичида Malaysia Airlines’нинг йўқолган Boeing’ини излаш бўйича сувости операциялари бошланади. Бу ҳақда Австралия қутқарув миссиясидаги манбаларга асосланиб, Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Кун».

Yo‘qolgan Boeing’ni qidirish ishlarida. Foto:AFP Photo / OS1 Claudia Franco

Йўқолган Boeing’ни қидириш ишларида. Фото: AFP Photo / OS1 Claudia Franco

Қайд этишларича, қидирув ишларига чуқур сувости ҳавзаларида ҳаракатланишга мослаштирилган махсус батискаф жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Куала-Лумпур–Пекин йўналиши бўйлаб MH370 рейсини амалга ошираётган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777-200 самолёти 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолган эди. Самолёт бортида 239 киши бўлган.