Ўзбекистонда мамлакат экологияси учун Олмалиқ тоғ-руда ҳудудидан кам бўлмаган даражада аҳамиятли бўлиши кутилаётган янги тоғ-руда ҳудуди ўзбек геологлари томонидан аниқланди. Ушбу ихтиронинг илмий асослари Тошкентда нашр этиладиган «Геология ва минерал манбалар» журналининг янги сонида келтирилган. Бу ҳақда UzReport хабар берди.

Foto: wordpress.com

Фото: wordpress.com

Мақола муаллифлари таниқли тадқиқотчи, янги ҳудудлар ва минералларни излаб топишда илғор саналган республика геологик хизмати фахрий аъзоси Рустам Юсупов, Ўзбекистон фанлар академиясининг Ҳ. М Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти лабороторияси раҳбари Ирина Сидорова, Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитасининг геология соҳасидаги илмий-текшириш ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Эркин Эгамбердиев ва шу муассасанинг етакчи илмий ходими А. Азизов ҳисобланади. Кенг кўламдаги илмий тадқиқотлар ва изланишларнинг таҳлили асосида тайёрланган «Келенчак-Ташкескен истиқболли майдонининг мис порфирли рудалашуви» номли мазкур илмий мақолада янги очилган ҳудуднинг  мис, молибден, олтин, платина ҳамда камёб металларни қазиб олиш борасидаги имкониятлари ёритиб берилган.

Ушбу истиқболли руда ҳудуди 2012 йилда «Ангрен» Махсус индустриал ҳудуди марказига айланган Ангрен йирик саноат шаҳрининг пойтахт қисмида жойлашган, шунингдек бу ерда алоҳида солиқ ва божхона режими белгиланган. Ушбу имтиёзли режимнинг узайтириш имкониятига эга болъган ҳолда 30 йиллик муддатда амал қилиши, албатта, республиканинг янги табиий захирасини ўзлаштиришга сармоядорларни жалб қилади. Ҳудуднинг яна бир афзаллиги шундаки, у Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида қазиб олинувчи рудага нисбатан ер қатламидан икки маротаба кам чуқурликда жойлашган.