Бокс оламининг тирик афсоналаридан бири Майк Тайсон охирги марта жаҳон чемпиони бўлганидан бери 20 йил ўтди. У сайёрамизнинг энг хавфли одами номига эришганига эса 25 йил тўлди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».

Mayk Tayson. Foto: yourblackworld.net

Майк Тайсон. Фото: yourblackworld.net

Айни вақтда «Темир» Майк промоутерлик компаниясини бошқариш билан машғул. У бўш вақтида супер оғир вазннинг икки умидли юлдузларидан: Брайант Женнингс ҳамда Деонтей Уайлдер ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Женнингс охирги жангида ҳақиқатан ҳам анча яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, Уайлдернинг ҳам Малик Скоттга қарши сўнгги ўтказган баҳсини кузатдим. Менинг 3 ёшли ўғлим ҳозир истаган одамини нокаут қилиши мумкин. Агар унга жавоб зарбаси келса нима қиларкан? Айтмоқчиманки, бирон-бир хулосага келишдан олдин, Деонтейга кимдир рингда кутилмаган кучли зарба йўллайдиган вазиятни кутиш керак. Кўрамиз, у бунга қай даражада тайёр экан», — дейди Майк.