Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида ФИДЕ Гран-Присининг тўртинчи босқич мусобақалари бошланди. 8 апрель куни мусобақаларнинг очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда биринчи турга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра халқаро гроссмейтер Нафиса Мўминова биринчи турда қора доналарда украиналик собиқ жаҳон чемпиони Анна Ушенинага қарши баҳс юритади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Nafisa Mo‘minova. Foto: publika.uz

Нафиса Мўминова. Фото: publika.uz

Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади ва ўйинни шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида ФИДЕ Гран-Приси сайти орқали тўғридан-тўғри кузатиб бориш мумкин.

Қуйида биринчи турнинг қолган жуфтликлари берилган:

Антоанета Стефанова (Болгария) — Александра Костенюк (Россия)

Чжао Сюэ (Хитой) — Катерина Лагно (Украина)

Ольга Гиря (Россия) — Нана Дзагнидзе (Грузия)

Анна Музичук (Словения) — Батчимег Тувшинтугс (Мўғилистон)

Хоу Ифан (Хитой) — Татьяна Косинцева (Россия)

Эслатиб ўтамиз, ФИДЕ Гран-при мусобақалари олти босқичдан иборат бўлиб, икки йил давомида, айланма тизимда ўтказилади.