25 минг доллар тўлаган икки мухлис Голливуд юлдузи Бред Питт билан мулоқот қилиш имкониятини қўлга киритади. 22 апрелдан Питт томонидан асос солинган Make It Right хайрия ташкилоти ҳисобига айтилган маблағни туширганлар ўртасида актёр билан оқшомни ўтказадиган мухлисларни аниқлаш учун ўйин ташкил этилади. Бу ҳақда Contactmusic.com хабар берди.

Bred Pitt. Foto: kushfilms.com

Бред Питт. Фото: kushfilms.com

Акцияни Бред Питт купон сайти билан ҳамкорликда ташкил қилди. 25 000 АҚШ доллари тўлаган кишилардан иккитаси танлаб олинади ва улар 6 май куни Янги Орлеан (АҚШ)га жўнаб кетади ва уч кун W Hotel меҳмонхонасида бўлади. Шунингдек, мухлислар Питт билан ёпиқ хайрия тадбирига ташриф буюради.

Make It Right хайрия ташкилоти 2007 йилда Бред Питт томонидан «Катрина»  тўфонидан жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида тузилган.