Деҳлидаги клиникалардан бирида шифокорлар бизнесмен ошқозонидан 12 та олтин бўлакларини чиқариб олган. 63 ёшли эркак шифохонага қорнида кучли оғриқ, қабзият каби безовталиклар кузатилгани учун олиб келинган. Тадбиркор ўзини ёмон ҳис қилганига хотини билан жанжаллашиб қолганидан сўнг шиша идишнинг қопқоғини ютиб юборганини сабаб қилиб кўрсатган, деб хабар берди CНН.

Foto: kolyan.net

Фото: kolyan.net

Бироқ уч соат давом этган операцияда қопқоқдан ташқари врачлар унинг ошқозонидан қимматроқ юк — ҳар бири 400 граммлик олтин бўлакларини ҳам олишди. Ser Ganga Rama номидаги шифохонанинг бош жарроҳи Си Эс Рамашандраннинг сўзларига қараганда, унинг амалиётида аввал бунга ўхшаш вазият бўлмаган. «Бир куни мен беморнинг сийдик қопидан бир килограммлик тошни олганман, аммо ошқозонда олтин бўлиши ишонарсиз ҳолатдир», — дейди у.

The Daily Mirror газетасининг маълумотларига кўра, операциядан сўнг полиция ва божхона ходимлари беморни сўроққа тутган ва топилмани мусодара қилган.

Ҳиндистонда контрабанда кенг тарқалган ҳолатдир. Ҳукумат олтин ва олтин буюмлари импортига бож тўловини оширгандан сўнг контрабанда ҳажми рекорд даражага етди. Ҳинд ноқонуний олтин билан савдо қилувчилар наркокурерлар услубларини ўзлаштирмоқда. Ҳукуматнинг олтин олиб киришга қўйган чекловларидан қочишга уриниб, божхона текширувидан ўтиш учун контрабандачилар олтин қуймаларини машиналарда яширмоқда ва хачирларнинг озуқасига қўшиб едирмоқда.