Жанубий Кореянинг жануби-ғарбий қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган «Севоль» (Sewol) пароми қурбонлари сони 58 нафарга етди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

Suvga cho‘kkan “Sevol” paromi. Foto: metronews.ru

Сувга чўккан «Севоль» пароми. Фото: metronews.ru

Аввалроқ, ҳалокат натижасида 36 кишининг жасади топилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Паром 16 апрелга ўтар кечаси Жанубий Корея қирғоқларидан тахминан 100 километр узоқликда чўкиб кетган. «Севоль» кемаси бортида 470 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ҳозирги вақтда 250 дан ортиқ йўловчи бедарак йўқолган, дея тахмин қилинмоқда. «Кун»нинг хабарига кўра, шанба куни кема капитани Ли Чжун Сок ҳибсга олинган эди. Суриштирув маълумотларига кўра, кема чўкишни бошлаган вақтда капитан рулда бўлмаган.