Россия шимолидаги Кола яриморолида маҳаллий аҳоли жумадан шанбага ўтар кечаси Челябинск метеоритига ўхшаш осмон жисмининг ерга қулашини кузатган, деб хабар бермоқда Flashnord агентлиги.

Osmondagi chaqnash. Skrinshot: flashnord.com

Осмондаги чақнаш. Скриншот: flashnord.com

19 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 3:10 да Мурманск, Североморск, Apатити, Кировск ва Коашва шаҳарлари аҳолиси осмонда портлашга ўхшаган ёрқин чақнашни кўрган. Бунда ҳеч қандай портлаш овози бўлмаган.

ФВВнинг минтақавий бошқармаси хабарига кўра, ҳозирча осмон жисмининг хусусияти аниқланмаган ва маҳаллий аҳолидан ҳеч қандай ваҳимали қўнғироқлар бўлмаган.