Украина президентлигига номзодини қўйган «Баткившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко АҚШ конгрессига Украина учун ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда «ITAR-TASS» маълумотига асосланиб Gazeta.ru хабар берди.

Yuliya Timoshenko. Foto: hdwallpaper4all.com

Юлия Тимошенко. Фото: hdwallpaper4all.com

«Украинани қўллаб-қувватлаш, унинг суверинитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширишингизни сўрайман», — дея Тимошенко АҚШ конгрессига мурожаат этган.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Украинага ҳар томонлама, шу жумладан, ҳаво ҳужумига ва танкка қарши қурол-яроғ ҳамда ҳарбий таркибни ўқитишни ўз ичига олган ҳарбий-техник ёрдам керак.