Вьетнам врачлари игнабалиқ ҳужумидан жароҳатланган россиялик турист аёл ҳаётини сақлаб қолди. 44 ёшли Оксана Калининанинг бўйнига заҳарли балиқ томонидан берилган зарбадан у фалаж бўлиб қолган, бироқ узоқ давом этган операция туфайли унга ҳаракат қилиш имкони қайтган, деб хабар беради Туоитренеwс.вн нашри.

Ignabaliq hujumidan jarohatlangan ayol. Foto: tuoitrenews.vn

Игнабалиқ ҳужумидан жароҳатланган аёл. Фото: туоитренеwс.вн

Жабрланувчи 13 апрель куни Кханхоа шифохоналаридан бирига олиб келинган. Чўмилиш вақтида у тўсатдан бўйнида тишлашга ўхшаш оғриқ сезган, шундан сўнг у қўл-оёқларини сезмай қолган. Унга ёрдам бериш учун турмуш ўртоғи етиб келган.

Йиртқич балиқ ҳужуми оқибатида турист аёл бўйни ва умуртқасидан жароҳат олган. Етти соатлик операциядан сўнг у яна ҳаракат қилиш имкониятини қўлга киритди. Врачлар унинг танасидан игнабалиқнинг тиш ва суяк синиқларини чиқариб олган. Энг катта бўлаклар тўрт сантиметргача узунликда бўлган. Шифокорларнинг таъкидлашича, Калининанинг аҳволи яхшиланганда уни яна бир марта операция қилиш лозим.