Афғонистондаги президентлик сайловларида мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Абдулла Абдулла етакчилик қилмоқда. Бироқ Reuters’нинг Афғонистон Мустақил сайлов комиссиясига асосланиб хабар беришича, сайловдаги узил-кесил ғалаба учун унга сайловчиларнинг овози етмаяпти, деб ёзади «Кун».

Abdulla Abdulla. Foto: Reuters

Абдулла Абдулла. Фото: Reuters

Ҳозиргача Афғонистондаги президентлик сайловларининг 50% овози ҳисоблаб чиқилган. Айни вақтдаги маълумотларга кўра, Абдулла 44,4% овоз билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Ғарбпараст номзод – Ашраф Ғани ҳисобида эса 33,2% овоз бор.

Сайловнинг якуний натижалари 14 май куни эълон қилинади. Агар зарурат туғилса, сайловнинг иккинчи босқичи май ойи охирида ўтказилади.