НАТО ҳарбий блокининг 2014 йил ёз мавсумида Қора Денгизда ўтказадиган машғулотларида АҚШнинг жангчи дельфинлари ҳам иштирок этади. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий денгиз кучлари вакили, денгиз жониворлари дастури масъули Том Лапузза «Известия» нашрига хабар берган.

Foto: britannica.com

Фото: britannica.com

Унинг айтишича, 20 нафар дельфин ва 10 нафар денгиз шерлари иштирокида машғулотлар икки ҳафта давом этиши режалаштирилган. Бу НАТО блокининг шу турдаги илк ҳарбий машғулоти бўлади.

Жониворлар Қора денгизда янги антирадарни синовдан ўтказишга хизмат қилади. Бу душман эхолокаторларининг мўлжал олишини қийинлаштириш, мина ва ҳарбий ғаввосларни топиш имконини беради.

Apрел ойининг бошларида Украина ҳукумати 2014 йилда НАТОга аъзо мамлакатлар билан 8 та қўшма ҳарбий машғулотлар (денгиз машғулотлари билан бирга) ўтказиш режалаштирилганини маълум қилган эди. Денгиз жониворлари Украинага махсус ванналар билан жиҳозланган самолётларда келтирилади. Нашрнинг маълум қилишича, Америка дельфинлари денгизда ўзларининг россиялик «ҳамкасблари» билан учрашиш имконятига эга бўлади.

Россиянинг жангчи дельфинларни тайёрлайдиган маркази Севастополь давлат океанариуми базасида фаолият юритади. Март ойи охирларида океанариум афалин дельфинлари ва денгиз мушукларини тайёрлаш дастурини янгилаётганини маълум қилган эди. Унга кўра, жониворлар денгиз остига чўккан предметлар, ҳарбий техника, қурол-яроқ ва душман ғаввосларини излаб топишга хизмат қилади.