WordPress.com ва WordPress VIP блог-платформаларини бошқарувчи Automattic компанияси молиялаштиришнинг навбатдаги босқичини ўтказиб, 100 миллиондан 150 миллион долларгача бўлган сармояни жалб этишни режалаштирмоқда. Ушбу хабарни вазият билан яхши таниш бўлган турли манбалар тасдиқлаган. Компаниянинг ўзи эса ушбу мавзуга ҳеч қандай ойдинлик киритмаган, деб хабар берди «Цукерберг позвонит» сайти.

Foto: siliconrus.com

Фото: siliconrus.com

Ўтказилган тадбрилар натижасига кўра, компаниянинг баҳоси 1 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. Молиялаштиришнинг аввалги раундида Tiger Global Management ва Iconiq Automattic компаниясига 75 миллион доллар ҳажмида сармоя киритган ва компания аввалги сармоядор Polaris Partners'нинг акцияларини сотиб олишга мувофиқ бўлган эди. Tiger бундан бир неча ой аввал ҳам компанияга бошқа бир келишув доирасида 50 миллион доллар миқдорида пул ажратган.

Айни вақтда WordPress платформасида жаҳондаги сайтларнинг 22 фоизи ишлаб турибди (бу кўрсаткич ўтган йилнинг июнь ойида 19 фоизни ташкил этган). Мазкур платформада дунёда таниқли бўлган кўплаб компаниялар, жумладан, домен номларнинг машхур регистратори GoDaddy'дан рўйхатдан ўтган ресурсларининг деярли ярми ва TechCrunch техноблоги фаолият юритади.

Automattic WordPressдан ташқари Akismet, Poldaddy, Gravatar сингари турли плагинлар фаолиятини ҳам амалга тадбиқ этган. Бундан ташқари, компания ўтган ҳафтада интернетдан узун форматга эга бўлган матнларни излаб топишни осонлаштирадиган Longreads сервисини ҳам сотиб олди.

Automattic kompaniyasi asoschisi 30 yoshli Mett Mullenveg. Foto: siliconrus.com

Automattic компанияси асосчиси 30 ёшли Метт Мюлленвег. Фото: siliconrus.com

Жалб этилган сармоя Automattic компаниясига рақобатчи жамоалар билан муносиб курашиш имконини беради. Рақобатчи сифатида эътироф этилаётган веб сайтларни қулай ва тез яратиш имконини берадиган Squarespace сервиси General Atlantic компаниясидан 40 миллион долларлик сармояни қўлга киритишга эришганини маълум қилмоқда (компания бугунги кунга қадар умумий ҳажмда 78,5 миллион доллар сармояни жалб этишга улгурган).

Яна бир рақобатчи саналган Медиум блог-палтформасига январь ойида Greylock Partners компаниясидан Давид Цзе ва Жош Элманлар тарафидан 25 миллион долларлик сармоя киритилган.