Узоқ вақтлардан бери Австрия ҳукумати томонидан қидирилаётган 59 ёшли немис миллатига мансуб шахс 18 апрель куни Зальцбург шаҳрининг полиция маҳкамасига кириб келган. У ўзининг полиция томонидан қидирилаётган ёки қидирилмаётганини суриштириш мақсадида келганини айтган. Huffington Post нашри тарқатган хабарларга кўра, полициячилар маълумотлар базасидан ушбу шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги ордерни топган ва қизиқувчан жиноятчини Зальцбург қамоқхонасига элтиб қўйган.

Foto: rbc.ru

Фото: rbc.ru

Зальцбург полицияси вакили Антон Шенц Austria Press Agency янгиликлар миллий агентлиги журналистларига берган интервьюсида ушбу жиноятчининг ўз тақдирини суриштириб ихтиёрий равишда полиция маҳкамасига келгани ва маълумотлар базасидан Вена шаҳар судининг уни қамоққа олиш тўғрисидаги қарорини топишганини тасдиқлаган.

Германия фуқароси маблағларни ўз ихтиёрича сарф қилиб юбориш ва товламачиликда гумон қилинган бўлиб, унга қўйилган айблов 4 қисмдан иборат. Унинг қанча вақтдан буён қидирувда эканлиги ва шахси сир тутилмоқда.