Испаниянинг Ибица оролида 2014 йилнинг 1 июнида Sublimotion ресторани очилади. У дунёдаги энг қиммат ресторан сифатида эътироф этилмоқда. Ресторанда кечки овқат нархи 1500 евро бўлиши кутилмоқда. Espanarusa.com интернет порталида берилган маълумотларга кўра, бу қадар қиммат нархлар унда фаолият юритадиган ошпазларнинг юксак рейтинги ва таомларнинг ўзига хослиги билан боғлиқ.

Pako Ronsero. Foto: hola.com

Пако Ронсеро. Фото: hola.com

Sublimotion ресторанининг бош ошпази дунёга машҳур ресторанлар гиди — Мишлендан иккита юлдузга эга Пако Ронсеро бўлади. Ронсеро юксак савиядаги таомларни қадрлайдиган ҳаридорларга янги технологиялар воситасида бетакрор таъм сифатини тақдим этишни ва’да қилган.

Sublimotion'даги кечки таом спектакл жараёнига қиёсланган. Буюрилган таомлар ресторан меҳмонлари томон махсус ҳаво камералари ёрдамида учиб келади ва стол марказидан жой олади. Ресторанда 12 кишига мўлжалланган фақатгина битта стол бўлиши режалаштирилган. Таомларни тортиқ қилиш жараёни турли хушбўй ароматлар композицияси билан ўзаро уйғунликда амалга оширилади. Официантлар бир кечада 20 маротаба кийимларини алмаштиради. Тановвул вақти икки ярим соат давом этиши кўзда тутилган.

Sublimotion Плая-ден-Босса (Platja d’en Bossa) курортидаги Hard Rock Hotel меҳмонхонасида иш бошлайди. Меҳмонхонанинг очилиши 18 майга белгиланган. У мазкур тизимдаги Европадаги илк объект ҳисобланиб, Ибица оролидаги энг йирик беш юлдузли мажмуа бўлади.

Бунга қадар дунёдаги энг қиммат ресторан Япониянинг Китчо ресторани ҳисобланиб, унда кечки овқат нархи 620 доллар (450 евро) бўлган.