АҚШ президенти Барак Обаманинг апрель ойидаги Осиё-Тинч океани минтақаси бўйлаб саёҳати давомида Япония, Корея Республикаси, Малайзия ва Филиппинга ташриф буюриши белгиланган. Бу саёҳат «барқарор бўлмаган минтақада тангликни янада кучайтиришга» қаратилган деб таъкидланади КХДР Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг душанба куни эълон қилинган хабарида. Бу ҳақда «ITAR-TASS» маълум қилди.

Janubiy Koreyadagi Amerika tanklari. Foto: AP

Жанубий Кореядаги Америка танклари. Фото: AP

2011 йилда маъқулланган янгиланган стратегияга мувофиқ, Обама маъмурияти Осиё-Тинч океани минтақасидаги ўзига қарши бўлганларни қуршаб олишни мақсад қилган. Шунингдек, бу ерда ўзининг ҳарбий ҳамда сиёсий таъсирини кучайтирмоқчи, дейилади КХДР вакили хабарида.

КХДР Ташқи ишлар вазирлиги вакилларининг ҳисоблашича, АҚШ КХДР томонидан ракета-ядро хавфи борлигини баҳона қилиб, Осиё-Тинч океани минтақасида гегемонлик ўрнатишга қаратилган стратегияни амалга оширмоқда. ТIV фикрича, АҚШ ва Жанубий Корея ҳаракатлари кўлами тобора кенгайиб бормоқда ва бу «КХДРни доимий тангликда ушлаб туришга» қаратилган.

Шунинг учун КХДР ўз-ўзини мудофаа қилиш манфаатида ҳарбий кучларини мустаҳкамлашни икки баравар кучайтирмоқда, деб қайд этилади ҳужжатда. КХДР ТIV Вашингтонга «ҳали вақт борлигида» Пхенян билан муносабатларда душманлик руҳида тутган йўлини қайта кўриб чиқишни тавсия этмоқда.