Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик эркин курашчи — Фурқат Фармонов (-65 кг) ва Рашид Қурбонов (-86 кг) бронза медали совриндори бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Foto: reddit.com

Фото: reddit.com

Бугун, 24 апрель куни ўтказиладиган эркин кураши бўйича мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Дилшод Мансуров (-61 кг), Ихтиёр Наврўзов (-70 кг), Иброҳим Нуриддинов (-74 кг) ва Умиджон Исманов (-97 кг) гиламга чиқса, аёллар ўртасидаги беллашувларда Даулитбике Якшимуратова (-58 кг) баҳсларга киришади.