Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон янги «Орзуим» қўшиғини намойиш етди, деб хабар бермоқда «Sayyod».

Sevara Nazarxon. Foto: mychel.ru

Севара Назархон. Фото: mychel.ru

Тарона мусиқаси Севара Назархонга, матни эса Нурмухаммад Исроилга тегишли. Хонанданинг таъкидлашича, ушбу қўшиқ оила қадриятлари ҳақидадир.

«Яқин кунларда «Мени сев» қўшиғимга ишланган клипни ҳам тақдим этаман. Видео Малайзия оролларида суратга олинган бўлиб, монтажи Тимур Примқуловга тегишли», — деб қўшимча қилади Севара Назархон.