АҚШ президенти Барак Обама Украина армиясига қуролларни қўшимча етказиб беришдан маъни йўқлигини билдирди. «Тўқнашувларга барҳам беришнинг самаралироқ усули санкциялар жорий қилишдир», — деди у. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

1005757382

Фото: ria.ru

Филиппин пойтахти Манилада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Обама Украинага қурол етказиб бериш билан Россия армиясига қарши туриб бўлмаслигини таъкидлади. «Иқтисодий санкциялар билан бу борадаги имкониятларимиз кўпроқ бўлади», — деди у.

Аввалроқ АҚШ Украинага сиёсий ва молиявий ислоҳотлар учун 50 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак беришини эълон қилган. Бундан ташқари, Вашингтон Киевга ноқонуний ҳарбий ёрдам кўринишида 8 миллион долларга яқин маблағ ажратди.