Сарвар ва Комилнинг кино соҳасидаги илк ижодий иши «Юрак йиғлар» фильмига гуруҳ хонандаларидан ташқари, ўзбек эстрадасининг яна бир вакили — Шаҳзода ҳам саундтрек ижро этган, деб ёзади Popcorn.uz.

“Sen menga kerak” klipidan lavha. Foto: popcorn.uz

«Сен менга керак» клипидан лавҳа. Фото: popcorn.uz

Шаҳзоданинг «Сен менга керак» таронаси матни муаллифи Комил Фозилов бўлиб, мусиқасини Сарвар Азимов басталаган. Қиш фасли сўнгида мазкур таронага видеоклип ҳам суратга олинган эди. Бугунга келиб, видеоклип тайёр бўлди ва интернет фойдаланувчилари эътиборига ҳавола этилди.

Қайд этиш жоиз, «Юрак йиғлар» фильмининг премьераси 8 майга белгиланган.