Айни кунларда самарали ижод қилиб, мухлислари эътиборига янгидан-янги тароналарни тақдим этиб келаётган «Уммон» гуруҳи гастрол сафарларига чиқиш арафасида турибди, деб хабар беради Popcorn.uz.

“Ummon” guruhi a’zolari. Foto: ummon.uz

«Уммон» гуруҳи аъзолари. Фото: ummon.uz

Бухоро вилоятида «Камолот» ЁИҲнинг 13 йиллигига бағишлаб ташкил этилган гала-концертда «Уммон» гуруҳи йигитлари ҳам иштирок этди. Гуруҳ хонандаларининг маълум қилишича, гуруҳ эндиликда барча вилоятларда концерт дастурларини тақдим этиш учун май ойи давомида бутун республика бўйлаб гастрол сафарларини амалга оширади.

Шунингдек, «Уммон» мухлисларига яқин кунларда яна бир янги таронани тақдим этиш ниятида, дейилади хабарда.