Жанубий Корея КХДР берган сўнгги баёнотни жирканч деб топди. Унда Корея Республикаси президенти фоҳиша, Оқ уй раҳбари Барак Обама эса қўшмачига тенглаштирилган. Yonhap агентлиги хабар беришича, ўтган ҳафта АҚШ президенти Сеулга ташриф буюриб, икки давлат Шимолий Кореяни тўртинчи ядро синовини ўтказиш ниятидан қайтиш ҳақида огоҳлантиргач, КХДР бундай ҳақоратлар билан баёнот берган.

9155823931

Фото: belvpo.com

Жанубий Корея Бирлашув вазирлиги бундай ҳақоратни қоралади. «Агар Шимол ўз халқи ҳақида қайғурса, ўзини аҳмоқона тутишдан тўхтайди ва ҳамкорлик йўлига ўтади», — деди ҳукуматдагилар. Бундан ташқари, Сеул Пхеньянни февраль ойида тузилган, Шимол ва Жанубнинг даҳанаки жангга киришишига йўл қўймайдиган битимга риоя қилишга чақирди.

1950—1953 йиллардаги Корея урушидан буён тинчлик битими имзоламаган Шимол ва Жануб ўртасидаги «айтишиш»лар ҳозирда кескин тус олиб бормоқда. Март охирида Шимолий ва Жанубий Корея артиллериялари бир-бирининг денгиз ҳудудларига ўт очган эди.