Сенатор Максим Кавжарадзе Россияда ёпиқ коммуникацион тармоқ тузиш ва уни «Чебурашка» деб номлашни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

1005771117

Фото: ria.ru

«Ички тармоқ илмий жамоатчилик учун яратилади, бундан мақсад, ахборот чиқиб кетишига йўл қўймаслик», — деди у.

Сенатор АҚШда Мудофаа вазирлиги ёки Марказий разведка бошқармасида ким ишлаши ҳақидаги маълумотлар махфий тутилишини, бироқ Россияда бу каби ахборотлар очиқ эканини таъкидлади. «Мен бу билан цензура жорий этишни таклиф қилганим йўқ, шунчаки ҳукуматнинг баъзи қисмлари ёпиқ бўлиши ҳақида гапиряпман», — деди у.

Кавжарадзенинг фикрича, Россия бундай тармоқни Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги битим ташкилоти давлатлари ёки Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан тузиши мумкин. «Ҳамкорлик қилиш, фикр алмашиш керак, бироқ илмий технологиялар талаб қилинадиган соҳада эҳтиёт бўлиш зарур», — дея таъкидлади у.