6 июнь куни Москвадаги «Олимпийский» спорт мажмуасида ўтказиладиган Муз-ТВ—2014 мукофоти тақдирлаш маросимига Наргиз Зокирова меҳмон сифатида иштирок этади. Бу ҳақда хонанда Facebook’даги саҳифасида хабар берган.

Foto: Facebook / Nargiz Zakirova

Фото: Facebook / Наргиз Закирова

Ушбу янгилик бу йил 12 марта бўлиб ўтадиган мусиқий мукофотнинг расмий сайтидаги меҳмонлар саҳифасида ҳам ўз тасдиғини топган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда туғилиб, ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган Наргиз Зокирова Россиянинг «Голос» телешоусидаги иштирокидан кейин мусиқа мухлислари орасида машҳурликка эришган эди.