Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «Бавария» ва «Реал» клублари ўртасида кечган учрашувда мюнхенликлар ўз майдонларида йирик ҳисобда мағлубиятга учради. «Реал» «Бавария» устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.

Foto: uefa.com

Фото: uefa.com

Uff.uz’нинг таъкидлашича, мадридликлар 17 марта еврокубоклар финалига чиқди ва бу борада «Барселона» қайд этган рекордни такрорлади. Бу финал «Реал» учун Чемпионлар лигаси / Чемпионлар Кубоги мусобақаларидаги 13-финал бўлади. Шунингдек, «Қироллик клуби» икки мартадан УЕФА Кубоги ва Кубок эгалари Кубоги финалига чиққан.