Афсонавий Scorpions гуруҳи барабанчиси Жеймс Коттек Дубайда мусулмонларни ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинди. У бир ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, муддат тугагач, у БААдан ҳайдаб чиқарилади. Бу ҳақда vesti.ru хабар берди.

o_939705

Фото: vesti.ru

Мусиқачи Россиядан Баҳрайндаги концертига кетаётиб, Дубай аэропортига тушган. Маст ҳолатда бўлган барабанчи йўловчиларга уят ишоралар кўрсатган, мусулмонларни ҳақоратлаган ва жамоатчилик жойида кийимларини ечмоқчи бўлган.

Ҳақоратлардан «баҳраманд бўлган» полиция Коттекни икки минг дирҳам миқдорида жаримага тортган ва қамаб қўйган. Мусиқачининг ўзи ичганини тан олган, бироқ ҳақоратлар бўйича айбловларни инкор этган.