Андижон шаҳрида ўтказилаётган Andijan Combined ITF Pro Circuit event турнирида бугун, 1 май куни чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистондан иштирок этган 21 нафар теннисчидан фақат бир нафари ярим финалга йўлланма олди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.

Albina Xabibulina. Foto: olamsport.com

Албина Хабибулина. Фото: olamsport.com

Чорак финалдаги уч сет давом этган Гўзал Юсупова ва Албина Хабибулина беллашувида тажрибалироқ ҳисобланган Хабибулина ғалаба қозонди. Сўнгги сетнинг охирги гейми олдидан Юсупова жароҳатлангани сабаб баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

1 май куни ўтказилган чорак финал натижалари:

  • Вероника Кудерметова (Россия) — Барбара Бонич (Сербия) — 6:0, 6:3
  • Полина Монова (Россия) — Пратана Томбарде (Ҳиндистон) — 6:1, 6:1
  • Светлана Пираженко (Беларус) — Влада Якшибарова (Ўзбекистон) — 3:6, 6:2, 6:2
  • Албина Хабибулина (Ўзбекистон) — Гўзал Юсупова (Ўзбекистон) — 3:6, 6:3, 5:0

Ярим финалда беллашадиган теннисчилар:

  • Вероника Кудерметова (Россия) — Полина Монова (Россия)
  • Албина Хабибулина (Ўзбекистон) — Светлана Пираженко (Беларус)