Жаҳонгир Позилжонов 7—9-сентябрь кунлари концерт беришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Popcorn.uz.

Jahongir Poziljonov. Foto: popcorn.uz

Жаҳонгир Позилжонов. Фото: popcorn.uz

Хабарда таъкидланишича, Жаҳонгир Позилжонов яқин кунлар ичида мухлислари эътиборига янги тарона ҳавола этади. Тарона «Онажоним ёздим хат» деб номланади.

Қўшиқ матни ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Мусиқий сайқални Рустам Тўлашев берган.

Шунингдек, Жаҳонгир Позилжоновнинг тез кунларда янги аудио альбоми тайёр бўлади.