Бухоро шаҳрида 15 ёшгача бўлган ўсмир-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Foto: co.uk

Фото: co.uk

Бу йилги мусобақада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Хоразм вилоятларидан келган 100 дан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Муросасиз курашлар остида кечган чемпионат якунларига кўра, яккалик ва жуфтлик баҳсларида Тошкент вилояти вакиллари Станислав Тян, Руслан Ҳамзаев, Комила Холиқова биринчи ўринни эгаллади.

Микст (аралаш) баҳсларида пойтахтлик Ислом Султонов ва Роза Ҳожиева жуфтлиги ғолибликни қўлга киритди.