7 май куни Тошкент шаҳридаги «Muloqot.Uz» кафесида Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов ва мухлислари билан ижодий учрашув ўтказилди. Учрашув савол-жавоблар билан бошланди.

Muxlislar savol bermoqda. Foto: “Muloqot” / Faxriddin Ubaydullayev

Мухлислар савол бермоқда. Фото: «Мулоқот» / Фахриддин Убайдуллаев

Мухлислардан бирининг «Interнетдан фойдалана оласизми?» деган саволига Маҳмуд Номозов «Interнетни энди ўрганишни бошлаяпман, ‘Дарйў янгиликларининг ашаддий мухлисиман, ‘Мулоқот’ ижтимоий тармоғида ҳам ижодимиз ҳақида янгиликлар бериб борамиз», – деб жавоб берди.

Mahmud Nomozov muxlislarining savoliga javob bermoqda. Foto: “Muloqot” / Faxriddin Ubaydullayev

Маҳмуд Номозов мухлисларининг саволига жавоб бермоқда. Фото: «Мулоқот» / Фахриддин Убайдуллаев

Ижодий учрашувда хонанда Тошкент шаҳрига атаб куйлаган қўшиғи ҳақида сўзлади. Маҳмуд Номозовнинг таъкидлашича, ушбу тарона санъаткорнинг 19—21 май кунлари «Истиқлол» саройида бўлиб ўтадиган концертида ижро этилади.

Mahmud Nomozov  va Zuhra Yunusova “Muloqot” xodimlari taqdim etgan tort bilan. Foto: “Muloqot” / Faxriddin Ubaydullayev

Маҳмуд Номозов ва Зуҳра Юнусова «Мулоқот» ходимлари тақдим этган торт билан. Фото: «Мулоқот» / Фахриддин Убайдуллаев

8 май Маҳмуд Номозовнинг таваллуд топган куни бўлгани сабабли «Мулоқот» сайтлар тармоғи томонидан хонандага «Кўза» деб номланган торт совға қилинди.

Mahmud Nomozov muxlislariga dasxat bermoqda. Foto: “Muloqot” / Faxriddin Ubaydullayev

Маҳмуд Номозов мухлисларига дасхат бермоқда. Фото: «Мулоқот» / Фахриддин Убайдуллаев

Энг яхши савол эгаларига Маҳмуд Номозовнинг укаси Мусулмон Намознинг акаси  ҳақида ёзган «Юлдузлар шамоли» китоби тақдим этилди.