Михаэль Шумахер ҳали ҳам Франциянинг Гренобл шаҳридаги шифохонада қолмоқда. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар берди.

Михаэль Shumaxer. Foto: gtspirit.com

Михаэль Шумахер. Фото: gtspirit.com

Спортчининг матбуот котиби Сабина Кем 4 апрель куни Шумахерда комадан чиқиш аломатлари сезилганини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, матбуот котиби Шумахер ҳушига келиши билан уни реабилитация марказига ўтказишларини ҳам айтиб ўтган эди.

«Бизнинг маълумотларимиз бўйича, Шумахер ҳали ҳам Греноблдаги шифохонада. Сабина Кем эса сезиларли ўзгаришлар бўлганидагина янги баёнот беради», деб ёзади «Кун».

Шумахер 2013 йилнинг 29 декабрь куни, тоғда чанғи учаётган вақтида йиқилиб, боши билан тошга урилганидан сўнг шифохонага ётқизилган ва ўшандан бери кома ҳолатида қолмоқда.