«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг янги тартибига кўра, ҳар бир янги ижодкор, ўз фаолияти учун лицензия олишидан аввал «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси қошидаги «Ижодий кўмаклашиш» гуруҳининг бадиий кенгашидан ўтади. Асосий талаб ва қоида — хонандалар жонли ижрода куйлаши зарур. Бу ҳақда «Sayyod» хабар берди.

Foto: uzreport.uz

Фото: uzreport.uz

Ўзбекнаво матбуот котибининг маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 6 май куни ўтказилган кенгашда иштирок этган 67 нафар талабгорнинг 57 нафари  имтиҳондан «йиқилди». Уларга лицензия олиш учун рад жавоби берилди. Фақатгина 10 нафари лицензияга лойиқ деб топилиб, ижодини бошлашига рухсат берилди.

«Эндиликда истаган одам хонанда бўла олмайди. «Ўзбекнаво» қошидаги бадиий кенгаш лицензия бериш учун ўз тавсиясини билдиришда, талабгорнинг нафақат жонли ижроси, балки куйлаш маҳорати, кийиниш маданиятидан то ўзини тутишигача эътибор қаратади», — дейилади хабарда.