Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича «Улкан тож» туркумига кирувчи халқаро мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик икки спортчи бронза медални қўлга киритди. Бундан олдин иқтидорли полвон Шарофиддин Лутфуллаев ҳам бронза медалга сазовор бўлган эди. Бу ҳақда «Туркистон press» хабар берди.

Foto: e-monsite.com

Фото: e-monsite.com

100 килограммгача бўлган вазндаги бронза медаль учун биринчи беллашувда Рамзиддин Саидов россиялик Зафар Маҳмадовни «иппон» баҳоси билан енгди. Сойиб Қурбонов эса швейсариялик Флавио Орликни бутунлай ўз услубига солди. «Юко» билан старт олган Сойиб «ваза-ари»дан сўнг яна иккита «юко» баҳосини қўшиб қўйди. Рақибини бутунлай мағлуб этган Қурбонов бронза медалга сазовор бўлди.

Шундай қилиб, дзюдочилар учта бронза медаль билан Ўзбекистонга қайтадиган бўлди.