Айни пайтда оналик бахтига мушарраф бўлган хонанда Райҳон қизғин ижод палласини ҳам давом этириб келмоқда. Ижод намуналаридан бири сифатида «Асалим мани» (қўшиқ номи ўзгартиришларсиз келтирилган — муҳаррир) деб номланган янги таронасини айтиш мумкин, деб ёзади Popcorn.uz.

Rayhon. Foto: ggpht.com

Райҳон. Фото: ggpht.com

14 май куни соат 18:20 да «Ўзбегим таронаси» радиосида Райҳоннинг «Асалим мани» таронаси премьераси бўлиб ўтди. Қўшиқ матни Зуҳрага, мусиқаси эса хонанданинг ўзига тегишлидир.

Popcorn.uz’нинг таъкидлашича, яқин кунларда «Асалим мани» таронасига суратга олинган клип ҳам тайёр бўлади.