«Анжи» клуби 10 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Россиянинг «Известия» нашри маълумотига асосланиб Uff.uz.

Odil Ahmedov. Foto: fc-anji.ru

Одил Аҳмедов. Фото: fc-anji.ru

Клубдан Эвертон, Андрей Ешенко, Одил Аҳмедов, Иля Максимов, Гия Григалава ва Сердер Сердеровлар кетади. Бундан ташқари, Динияр Билялитдинов, Александр Бухаров, Владимир Бистров ва Федор Смолов билан ижара шартномаси муддати узайтирилмайдиган бўлди.

«Анжи» клуби қуйи лигада легионерларга қўйилган лимит туфайли ёзда хорижлик футболчилар билан шартнома имзоламайди ва фақат россиялик футболчиларни ўз таркибига жалб қилади. Карлен Мкрчтян, Александр Алиев ва Александр Епуряну каби футболчилар эса «Анжи»да қолиш истагини билдирган.