Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича Гейдар Алиев хотирасига бағишланган халқаро турнир ниҳоясига етди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Foto: eubcboxing.org

Фото: eubcboxing.org

Ўн иккинчи бор ташкил этилган мазкур халқаро турнирда Озарбайжон, Ўзбекистон, Россия, Венгрия, Грузия, Қозоғистон, Ирландия, Латвия, Финляндия, Франция, Қирғизистон ва Туркманистон давлатларидан 150 нафар спортчи 13 та комплект медаллар учун кураш олиб борди.

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра, Бехруз Раҳмонов (-50 кг), Санжар Турсунов (-70 кг) ва Мироншоҳ Мавлонов (-80 кг) финалга қадар кечган жангларни мағлубияциз ўтказиб, кумуш медаль совриндори бўлди.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна уч нафар аъзоси Асадбек Маликов (-46 кг), Рахматуллоҳ Саидалиев (-66 кг) ҳамда Роримша Профсор (-75 кг) халқаро турнирнинг бронза медаллари билан тақдирланди.

Шу тариқа учтадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади.