«Мулоқот» сайтлар тармоғининг «Мулоқот интервью» лойиҳасида ёшларнинг севимли гуруҳи Ойбек ва Нигора меҳмон бўлди. Суҳбат Тошкент шаҳридаги «Muloqot.Uz» кафесида ўтказилди. Унда Ойбек ва Нигора «Мулоқот» ижтимоий тармоғи аъзолари томонидан йўлланган саволларга жавоб берди.

Foto: “Muloqot”

Фото: «Мулоқот»

ХуШнуД ТожибоеВ

Нега «Омон-омон» қўшиғини фақат Ойбек ижро этди? Бу қўшиқ кўпчиликнинг назарида Нигорага қарата айтилгандек!

Ойбек: Савол ўринли. Яккахон тарзда қўшиқ куйлаш ҳар доим режамизда бўлган. «Омон-омон» қўшиғи қайсидир маънода Нигорага аталган деса ҳам бўлаверади.

Алёрбек Ҳамиджанов

Ўзбекистон бўйича концертлар, гастрол сафарлари режалаштирганмисиз?

Нигора: Олдинлари гастрол сафарларимиз кўп бўлар эди. Бироқ ҳозирги кунга келиб бироз камайган. Яқинда Қозоғистон бўйлаб гастрол сафар режалаштирганмиз.

Ержан Бегеелофф

Салом Ойбек ва Нигора. Мен Навоий вилояти, Учқудуқ шаҳриданман. Миллатим қозоқ бўлса ҳам сизларни севиб тинглайман. Ўзингизнинг кўнглингиздаги яъни узоқ вақтлардан бери ўйлаб юрган қўшиқни ижро этдингизми?

Ойбек: Бунақа қўшиқлар тугамаса керак назаримда. Чунки доим ўйлаганимизни ҳар бир қўшиғимизда ифодалашга ҳаракат қиламиз. Масалан, «Омон-омон» қўшиғимни яккахон ижро этиб қайсидир маънода ниятимга эришдим. Яқинда яна Нигорага аталган алоҳида қўшиқ қилиш ниятим бор.

Нигора: Битта устоз санъаткор «Қачондир мен ўзим орзу қилган ролимни ижро эцам, бу дунёни тарк этган бўламан» деган эди. Менимча, санъаткорда «Мен энг яхши кўрган ролимни ўйнадим ёки қўшиғимни ижро этдим» деган нарса бўлмаса керак. У яна ҳам ривожланади, яна ҳам вояга етади. Хоҳлаган ишимни қилиб бўлдим дегани, бу ҳаётдан кўз юмдим дегани бўлади.

усмонов шохрух

«Омон-омон», «Мени кечир» қўшиқларини ўзингиз ёзганмисиз?

Нигора: Мен эмас, Ойбек ёзган (кулади).

Лайло лайло

Қоракўлга яна қачон келасизлар? Мухлисларингиз соғинди-ку...

Ойбек:  Таклиф қилишса, албатта, борамиз.

Foto: “Muloqot”

Фото: «Мулоқот»

Алёрбек Ҳамиджанов

Қўшни мамлакатларда ҳам сизнинг мухлисларингиз йўқ эмас. Қўшни давлатларда концерт бериш ниятингиз борми?

Нигора: Таклифлар тушган, улар билан танишиб розилик билдириш ниятимиз бор.

Алёрбек Ҳамиджанов

Сиз устоз санъаткорларингиздан танқидлар эшитганмисиз?

Нигора: Ҳа…

Ойбек: Танқидлар эшитганмиз ва ўша танқидлар ўринли ҳам бўлган.

Бек Узбекистан

Молиявий жиҳатдан энг қиммат клипингиз қайси?

Нигора: «Бобойжоним» қўшиғимизга ишланган клип.

Бек Узбекистан

Ойбек ва Нигоранинг режаларида «Истиқлол» санъат саройида концерт бериш ҳам борми?

Ойбек: Режамизда бор. Бу ҳар бир санъаткорнинг орзуси бўлса керак.

Нигора: 2014 йилда режамизда концерт эмас бошқа ниятлар бор. Ижодимизни бошлаганимизга саккиз йил бўлибди. Насиб қилса яккахон концерт дастуримизни тақдим этамиз.

Foto: “Muloqot”

Фото: «Мулоқот»

Бек Узбекистан

Ойбек ва Нигоранинг расмий oybeknigora.uz сайтида Ойбек ва Нигора ким билан қўшиқ куйлашини истайсиз, деган сўровномага кўзим тушди. Қизиғи, бу сўровномадан фақат «Божалар», «МаркаЗ», Умидахон ва Сирожиддин ўрин олган. Божалар варианти ҳозир 450 га яқин овоз йиғган ҳолатда анча тафовут билан 1-ўринда. Ростдан ҳам Ойбек ва Нигорани режаларига «Божалар» билан дуэт киритилдими?

Нигора: Албатта, режада бор. Бу рўйхатда Шаҳноз ҳам бўлиши керак эди. Яқинда олинадиган бир фильмдан таклиф тушган, ўша фильмга саундтрек сифатида қўшиқ куйлашимиз мумкин.

СИмпАТИчнИЙПаРеН

Рус қўшиқчилари билан дуэт айтиш режангизда борми? Масалан, Дима Билан, Дж Смаш, Тимати, МакСим, Нюша. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

Ойбек: Албатта, йўқ демаган бўлар эдик.

Нигора: Режамизда эмас, орзумизда бор. Балки яқинда амалга ошиб қолар.

- WаЛвеРине -

Ўзингиз учун кимни устоз деб биласиз?

Ойбек: Устозларимиз бор. Ўқишдаги устозимиз Сержанов Кенгезбой. Эстрадада эса болаликдан эшитиб ўрганганимиз Насиба Абдуллаева, Фаррух Зокиров. Устозларимиздан нимадир ўрганганмиз.

Нигора: Айнан мана шу киши устозимиз деб айта олмаймиз. Чунки кўпчиликдан ҳар хил нарсалар ўрганганмиз, кези келганда ёш санъаткорлардан ҳам нимадир ўрганамиз.

Foto: “Muloqot”

Фото: «Мулоқот»

Бек Узбекистан

Нигора опани бир интервьюсида ўқиган эдим, эр ва хотинни бир-бири ҳақида билмайдиган қандайдир сирлари ва қирралари бўлиши зарур, деган эди. Саволим шундан иборатки, бу интервьюга адашмасам 5—6 йил бўлмоқда, ҳали ҳам эр ва хотин ўртасида сир бўлиши керак деб ўйлайсизми?

Нигора: Ҳа ҳали ҳам шунақа деб ўйлайман. Қанақадир сир, очилмаган қирра бўлса бир-бирига интилиш, қизиқш сўнмайди деб ҳисоблайман.

Бек Узбекистан

Ойбек ҳам, Нигора ҳам фильмларда суратга тушган, лекин охирги вақтда сизларни фильмларда кўрмаяпмиз. Бунинг боиси нимада?

Ойбек: Чунки гуруҳ ижоди билан машғулмиз.

Бек Узбекистан

Instagram ижтимоий тармоғида Ойбекнинг ҳам, Нигоранинг ҳам профиллари ёпиқ. Нигора опани тушунса бўлади. Лекин Ойбек ака нимага Instagram’да ёпиқ профилда юрибди?

Ойбек: Агар дўстлик таклиф қилинса, албатта, қабул қиламан.

Нигора: Ойбек профилини очиб қўяди, Нигора эса унинг профилини ёпиб қўяди (кулади).

Бек Узбекистан

Бундан бир мунча вақт аввал «Ёшлар» телеканалидаги «Рўзғор мактаби» кўрсатувида Ойбек ва Нигорани иштирокини кўрган эдим. Ана шу кўрсатув давомида бир нарса эътиборимни тортган эди, яъни Ойбек ака кўрсатув давомида айрим вақтда гапиришга оғиз жуфтлади-ю, лекин Нигора опа Ойбек акага гап бермасдан ўз фикрларини ифода этди. Ойбек, илтимос Нигорахон мен ҳам гапирай, деб изн сўраб зўрға гапларини гапириб олган эди. Ҳаётда ҳам шундайми ёки бу шунчаки тасодифий кадрлар бўлганми?

Ойбек: Билмадим, ҳаётда ҳар қандай вазият бўлади. Ўшанда кайфиятим бўлмагандир. Ўзи камгап одамман.

Нигора: Олдин ҳақиқатдан ҳам Ойбекни кутмасдан шошиб кетардим, ҳозир эса анча босилганман.

Foto: “Muloqot”

Фото: «Мулоқот»

Бек Узбекистан

Эл назарига тушган, ўз мухлисларига эга бўлган санъаткорлардансиз. Табиийки, сизлар ҳақингизда халқ орасида турли миш-мишлар ва гап сўзлар юради. Ўзингиз ҳақингиздаги қайси миш-мишлардан чарчагансизлар?

Ойбек: Кўпинча эр-хотин деб ўйлашарди.

Оддийгина АЗИЗИМ (89дунё, ҲАЁТХОНИМ)

Ойбек ва Нигора агар алоҳида-алоҳида ижод қилганда бугунги даражага эришмаган бўлар эди, деб ўйловчилар ҳам топилади. Бунга фикрингиз қанақа?

Ойбек: Балки ҳа, балки йўқ. Кўпроқ йўқ, чунки биз ижодни бошлаганимизда дуэт гуруҳлар кам эди.

митти фаришта

Нигора опа сиз санъаткор бўлмаганингизда қайси соҳани танлардингиз?

Нигора: Балки мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, логопед, умуман, болалар билан ишлаган бўлар эдим.

САРДОР ГУЛОМОВ

Ассалому алайкум, Ойбек ака. Машҳур бўлиш осонми?

Ойбек: Ўзига яраша қийинчиликлари ҳам, яхши томонлари ҳам бор.

Foto: “Muloqot”

Фото: «Мулоқот»

ლლԲΐрđνლლ

Ижод бу сизлар учун касбми ёки қисмат?

Нигора: Касб десак тўғрироқ бўлади, шекилли. Чунки ўзимиз санъаткор бўлишни танлаганмиз, шу сабабли қисмат десак хато бўлса керак.

Ойбек Қисмат тақдим қилган касб (кулишади).

Маржона Бозорова

Нигоранинг «Дачалар» фильмидаги образини қандай баҳолайсиз?

Нигора: Ўша пайтда анча семириб қолгандим. Унда фарзандли, ёши каттароқ аёлни ролини ижро этасан дейишганда хафа бўлмаганман. Шўх, эри билан уришиб юрадиган жанжалкаш аёл ролида ўзимни ўйнаганман, деб ўйлайман (кулади).

А С А Д Б Е К

Ҳаётингизда биринчи ўринда санъатми ёки оилами?

Ойбек: Санъат бу оила (кулишади).

Нигора: Менимча биринчи ўринда оила бўлса керак. Чунки ёмон кунда саҳнага чиқа олмайсиз-да, оилангизни ёнига борасиз, улар далда бўлади. Аммо мухлислар ҳам санъатнинг бир қисми, агар улар концертга чипта сотиб олиб сизни кутиб ўтирса, ёмон кунларингизми йўқми қараб ўтирмайди. Шу сабабли уларнинг ҳам дилини оғритиб бўлмайди. Аслида санъат ва оилани таққослаш қийин нарса.

Оддийгина АЗИЗИМ (89дунё, ҲАЁТХОНИМ)

Сизларни мултфильм қаҳрамонларидан «Лоло ва Пепе»га қиёслашади. Бунга фикрингиз?

Ойбек: Ўзимиз ҳам мултфильмга ўхшаймиз.

Нигора: Ташқи кўринишдан ҳам ўхшатишади. Ростдан ҳам ўхшаймиз. Қизиқчи Шерзод Бин пингвинлага ўхшаб юрасизлар деб кулади (кулишади).

Foto: “Muloqot”

Фото: «Мулоқот»

Алёрбек Ҳамиджанов

Сизга имконият берилганда қайси чет эл қўшиқчиси билан дуэт айтган бўлар эдингиз?

Ойбек: Шакира, Энрике Иглесиас билан квартет ҳосил қилган бўлар эдик (кулади).

Саидислом Тураҳкужаэв

Нигора оддий инсонга ҳам турмушга чиққан бўлармидингиз?

Нигора: Ҳаммамиз оддий инсонмиз-ку. Агар кўнглимдагидек инсон бўлса, мен ҳеч кимга рад жавобини бермаган бўлардим. Ё санъаткор, ё бошқага тегаман демайман.

Оддийгина АЗИЗИМ (89дунё, ҲАЁТХОНИМ)

Ойбек ҳақиқатдан ҳам «Бўзсув»да туғилганмисиз?

Ойбек: Йўқ. Юнусободни 18-кварталида туғилганман.

Алёрбек Ҳамиджанов

Иккингизнинг ўртангизда келишмовчиликлар бўлиб турадими?

Ойбек: Ижод томонлама жуда ҳам кўп келишмовчилик бўлади. Албатта, бу яхши томонга.

Анвар84.82

Нигора Ойбек билан биринчи дуэт айтганингизда ҳис-туйғуларингиз қанақа бўлган?

Нигора: (Ўйланиб) Ўша пайтларда бироз қийналганман. Овозимиз бир-бирига тушадими йўқми деган ҳаяжонлар бўлган.

Тураҳонов_н

Мени қизиқтирган савол шундан иборатки, ҳар бир инсонда йўқ деганда битта армон бўлади. Сир бўлмаса сизларнинг қандай армонларингиз бор?

Ойбек: Армонимиз бўлмасин.

Нигора: Муҳриддин Холиқов билан гаплаша олмаганим армон бўлиб қолган.

Елен Атлер

Иккалангизга ҳам бирдек манзур бўлган дуэт қўшиғингиз қайси?

Ойбек: «Соғинч», «Ёримсан» қўшиқларимизни мазза қилиб куйлаймиз.

Елен Атлер

Кимга қанақа билмадим, лекин мен учун Ойбек уятчан, Нигора эса шаддодроқ кўринади. Ҳаётда ҳам шунақамисизлар?

Ойбек: Албатта (кулишади).

Маҳаматик Махх

Ўртангизда муҳаббат борми?

Ойбек: Қўшиқларимиз муҳаббат ҳақида бўлгани учун муҳаббат бўлиши керак. Бироқ шахсий ҳаётимиз ҳақида ҳеч нимани ошкор қилишни хоҳламаймиз, балки яқин ойларда бирор янгилик бўлиб қолар.

Foto: “Muloqot”

Фото: «Мулоқот»

Шунингдек, «Мулоқот интервью» лойиҳасида кўплаб елимиз суйган санъаткорлар иштирок этган. Улар билан бўлиб ўтган суҳбатларни Интервью.uz сайтида ўқинг.

Шу билан бирга Рустам Қосимжонов билан яқинда бўлиб ўтиши кутилаётган интервьюга ҳам саволларингизни йўллашингиз мумкин.