Самарқанд шаҳрида «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференция якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Анжуманнинг шўба мажлисларида Шарқ алломаларининг астрономия, математика, география ва геодезия каби аниқ фанлар шаклланишидаги ўрни, тиббиёт, фармакология, кимё ва минералогия сингари табиий фанлар ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, ўрта асрлар мутафаккирларининг тарихий ва фалсафий мероси, тилшунослик ва адабиёт соҳаларидаги ютуқлари ҳақида сўз юритилди.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Ал-Хоразмий илмий меросининг Темурийлар даври архитектураси ва эпиграфикасига таъсири, Абу Райҳон Беруний ва геологияда геодинамика ғоясининг шаклланиши, Аҳмад ал-Фарғонийнинг гидрологияга оид кашфиётлари, Ибн Сино илмий мероси ҳамда унинг тиббиёт ва фармацевтика ривожланишидаги ўрни, Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик соҳасидаги хизматлари, Мирзо Улуғбек ва у ташкил этган илмий мактабнинг математика ва астрономия тараққиётига қўшган ҳиссаси, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг жаҳон адабиёти ва маданияти ривожидаги аҳамияти каби қатор мавзуларда маърузалар тингланди ва муҳокама этилди.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Халқаро конференциянинг якуний ҳужжати қабул қилинди.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Анжуман иштирокчилари Самарқанд автомобилсозлик ҳамда Енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежларида бўлиб, мамлакатимизда жорий этилган 12 йиллик узлуксиз таълим тизими самаралари билан танишди. Меҳмонлар ёшларнинг халқаро стандартлар асосида, замон талабларига мос таълим-тарбия олиши учун яратилган шароит ва имкониятларга юксак баҳо берди.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Тарихий обидалар, буюк алломаларимиз номи билан боғлиқ мажмуалар зиёрати, истиқлол йилларида бунёд этилган замонавий иншоотлар иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.