Навоийдаги 1-мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Диана Жонгирова Бокуда ўтказилган академик ижро бўйича халқаро танловда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Правда Востока» газетаси хабар берди.

diana skripka

Фото: uz24.uz

Нашрнинг ёзишича, саккиз ёшли скрипкачи қиз  бундан аввал ҳам республикадаги турли танловларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаган.

Танловда Ўзбекистон шарафини мусиқа ва санъат мактабларининг тўққиз нафар тарбияланувчилари ҳимоя қилди. Улар фортепиано, виолончель ва скрипкада мумтоз асарларни ижро этишди.