Beeline алоқа оператори 17—18 май кунлари Тошкент Давлат ахборот технологиялари университетининг спорт майдончасида бўлиб ўтган рақс спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатида бош ҳомий бўлди. Тадбир Ўзбекистоннинг маънавият ва спорт вазирлиги ва Рақс спорти федерацияси томонидан ташкил етилди. Бу ҳақда Beeline матбуот хизмати хабар берди.

Foto: Beeline

Фото: Beeline

«Рақс спорти бўйича мамлакат чемпионати каби катта спорт байрамининг бош ҳомийси бўлиш – катта шараф ва жиддий масъулият, — дейди компаниянинг матбуот котиби Юлия Мелентева. — Ўйлайманки, ҳам томошабинларда, ҳам иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолди».

Foto: Beeline

Фото: Beeline

Турли ёшдаги рақс дуэтлари ўзларининг энг яхши дастурларини томошабинларга намойиш этди.

«Рақс спорти – бу ёрқин чиқишлар ва ҳиссиётлар, — дейди ҳакамлар ҳайъатининг раиси Василий Цой.— Кўп болалар жуда ёш бўлишига қарамай юксак маҳоратга эгадир. Бу йили Beeline чемпионатимизни қўллаб-қувватлаш истагини билдирганидан хурсандмиз».