«Геолог. Ўлимдан кучли» биринчи ўзбек блокбастери 23 май куни рус ва ўзбек тилларида Royal Cinema ва Mega Cinema кинотеатрларида намойиш этилади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.

WLgYgn14004877378776_b

Фото: gazeta.uz

Фильм продюсери Ойбек Абдушукуровнинг айтишича, картина ижодкорлари Ўзбекистонда ҳам халқаро даражада кино ишлаш мумкинлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган.

«Геолог» Ўзбекистон ва Россияда суратга олинган. Дубляж ва рангларни тўғрилаш ишлари Европадаги энг йирик студия – Москванинг «Синелаб» компаниясида амалга оширилди.

Фильмда Бобур Йўлдошев, Адиз Ражабов, Олег Галахов, Нозим Тўлахўжаев, Гулчеҳра Жамилова, Сайдулла Молдахонов каби таниқли актёрлар қатнашган. Лойиҳа продюсерии ва муаллифи Мухлиса Азизова.

Картина ҳақиқий воқеаларга асосланган. Унда ўтган асрнинг 60-йиллари акс этган. Геология факультетининг икки нафар битирувчиси Тошкентдан Новосибирскка амалиёт ўташ учун жўнаб кетади. Бироқ бегона шаҳарга саёҳат ҳақиқий «экшн»га айланиб кетади.