Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги бош консуллиги Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши масаласи кўрилаётган шахслар рўйхатини эълон қилди.

13636772681

Фото: UzReport

«1992 йил 2 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳақидаги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, чет элда доимий яшайдиган шахслар беш йил давомида узрли сабабларсиз консуллик рўйхатидан ўтмаса, бу Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун асос бўлади», — дейилади рўйхатга илова қилинган хабарда.

Фуқаролардан ушбу рўйхат билан танишиб чиқиб, ўзига тегишли маълумотларни аниқлаган ҳолда, Бош консуллик билан боғланиб ўз фуқаролигини сақлаб қолиш ёки йўқотиш истагидан хабардор қилишлари сўралган.