Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2011 йил 8 сентябрдаги «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

RJsZJR13419173589880_b

Фото: gazeta.uz

Ҳужжатга кўра, болаликдан ногиронни 8 ёшигача тарбиялаган онага пенсия белгилашда, талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига қуйидагилар қўшилмайди:

-олий таълим муассасалари, аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада, жумладан чет элда ўқиш;

-фарзанди уч ёшга тўлгунича олинадиган таътилда бўлиш;

-офицерлик таркибидаги шахслар, прапоршиклар, мичманларнинг хотинлари ўз эрлари билан уларнинг меҳнат қилиш имкони бўлмаган ҳудудларда яшаган вақти.

Нашрнинг эслатишича, аввал ушбу давр иш стажига қўшилган.

Бундан ташқари,  I гуруҳ ногиронига ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштиришнинг даврийлиги ҳар 12 ойга белгиланади. Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари I гуруҳ ногирони ёки 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия ишига тикиб қўйилади ва қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади.

2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

Ҳужжатда бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам санаб ўтилган.