Хитойнинг Шанси провинцияси Самарқанд вилояти билан қардошлик алоқалари ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда провинция ҳукумати бош котиби ўринбосари Чжан Сяонин Марказий Осиё журналистларига берган интервьюсида маълум қилди, дея UzDaily хабар берди.

Foto: easytourchina.com

Фото: easytourchina.com

Унинг фикрича, ушбу битим имзолангач, томонлар бундай келишувларни шаҳар ва уездлар даражасида ҳам тузишлари мумкин бўлади.

Шанси провинцияси губернатори ўринбосари билан бўлган учрашувда иштирокчилар «Буюк ипак йўли иқтисодий камари»ни яратиш, Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар каби масалаларни муҳокама қилишди.